#Илтимос_шуни_тарқатишга_ёрдам_беринглар #Индинга жиянимни суди, шундай иш билармон, юзлаб инсонларни иш билан таъминлайдиган, президент орденини олган, карантин вақтида маска чиқариб текинга ҳам тарқатган, ундан ташқари карантин вақтида қанча инсонларга моддий ёрдам кўрсатган яхши болани интернетда ҳар хил домлаларни эшитиб, тарқатгансан деб қамаб қўйишди... Ман хайрон қоладиганим, демократик давлатда қандай қилиб мухолиф гапларни эшитиш, тарқатиш жиноят бўлиши мумкин, ҳа унда мухолиф партия қандай иш юритади?! Демократик давлатда ҳатто ҳукуматни танқид қилиш мумкин, ҳеч қандай жиноят эмас... Тўғридан тўғри қурол кўтаришга, қўзғолон қилишга чақирса, ана ўшани тарқатса бошқа гап, энди кимдир ўз фикрини баён қилса, у кимларгадир ёқмаса, жиноят бўлиб қолаверадими?! Умидимиз Аллоҳдан!!! Аллоҳ таоло Ўзи ёрдам берсин! Абдуллоҳ Камол.